Лука Модрич ўйин амалиёти камлиги туфайли «Реал»ни тарк этиши мумкин.
Бу мавсумда 38 ёшли футболчи мадридликлар сафида атиги 4 марта майдонга тушди. У ўйинларнинг 66% қисмини заҳирада бошлаган.
Ўтган баҳорда хорватиялик футболчи «Реал» билан шартномасини узайтирганди, чунки унга асосий таркиб ўйинчиси роли ваъда қилинганди — акс ҳолда у жамоани тарк этган бўларди. Аммо Модрич ҳозирги ўйин амалиётидан норози — у ўйнаган дақиқалари бўйича Мадрид клуби футболчилари орасида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этилишича, ФИФА кунларидаги танаффус футболчининг келажаги борасидаги қарорида катта роль ўйнайди. Модрич клубдан январда уни сотишни сўраши мумкин — бу кўп жиҳатдан унга ноябр ойидаги танаффусгача бериладиган ўйин вақтига боғлиқ бўлади. Бу даврда «Реал» 6та ўйин ўтказади.
МЛС ва Осиё клублари яримҳимоячи билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришмоқда. Луканинг шартномаси ушбу мавсум охиригача амал қилади.