Роберто Мартинес Португалия миллий жамоасининг Евро-2024 га чиқиши ҳақида фикр билдирди.
«Еврога чиқиш учун курашиш ва унга эришиш — бу орзу. Бизда жуда иқтидорли жамоа бор ва бу футболчиларнинг истеъдодидан фойдалана олиш — мураббий учун қийин иш. Лекин ўйлайманки, биз 7 ўйинда тўғри муносабат кўрсата олдик.
Криштиану Роналду яхши формада, кўп ўйнайди ва клуби учун кўп гол уради. У миллий жамоада ўйнашда катта тажрибага эга. У ёш йигитларни руҳлантириб, намуна бўлиб келмоқда.
Ҳаммамиз қўлимиздан келганини қиламиз. Бу — индивидуал эмас, жамоавий спорт ва ҳар ким борини бериши керак», — дея португаллар устозининг сўзларини келтиради Record.
Маълумот учун, Португалия испаниялик мутахассис бошқарувидаги барча 7 ўйинда ғалаба қозониб, қитъа чемпионатига йўлланма олди.