14.10.2023 16:51
927
«Ливерпуль» собиқ футболчиси Риера «Бордо» бош мураббийига айланди

Альберт Риера «Бордо» бош мураббийига айланди.

Испаниялик 41 ёшли мутахассис француз клуби билан 2025 йилгача шартнома имзолади ва уни яна бир мавсумга узайтириш варианти бор. 

Риера 2003 йилдан 2005 йилгача «Бордо»да футболчи сифатида ўйнаган.

«Ливерпуль» ва Испания миллий жамоаси собиқ яримҳимоячисининг сўнгги иш жойи Словениянинг «Целе» жамоаси бўлган, аввалроқ у Люблянанинг «Олимпия» клубини ҳам бошқарган.

10-турдан кейин «Бордо» Лига 2 турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар