13.10.2023 10:51
1051
«Лестер»нинг собиқ мураббийи Шекспир саратонга чалинди

«Лестер»нинг собиқ бош мураббийи Крэйг Шекспир саратон касаллигидан даволанмоқда. Бу ҳақда 59 ёшли мутахассис номидан клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Крэйг эзгу тилаклар, ушбу оғир дамларда ўзи ва оиласи учун яратилган хотиржамлик учун жуда миннатдор», — дейилади клуб баёнотида.

Шекспир турли вақтларда «Лестер»нинг ёрдамчи мураббийи бўлиб ишлаган ва 2017 йилда бош мураббийлик ҳам қилган. Англиялик мутахассис 2022/23 йилги мавсум якунида Дин Смит билан бирга клубни тарк этганди.

Мутахассис 2015/16 йилги мавсумда Клаудио Раньерининг ёрдамчиси бўлган, ўшанда «Лестер» тарихда биринчи марта Англия чемпионига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар