Испания U-21 жамоаси бош мураббийи Санти Дениа Ўзбекистон олимпия жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан (0:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жуда аҳамиятли ўйин бўлди. Икки таркибни ҳам синаб кўриш имконига эга бўлдик. Бу — кейинги расмий баҳслар, жумладан, Қозоғистонга қарши беллашув олдидан айни муддао.
Ўзбекистон яхши шаклланган жамоа экан. Айнан бир футболчини эмас, жамоавий ўйинни таъкидлаган бўлардим. Умид қиламанки, олимпиада йўлланмасини қўлга киритасизлар.
Бу ўйинда тўпга эгалик қилишни истадик. Режамиз қайсидир ўринларда ўхшади, баъзида эса жамоангиз назоратни қўлга олишга ҳаракат қилди. Биз ўз услубимизда ўйнашда ва ўсишда давом этамиз.
Ўзбекистон футзал миллий жамоасига испаниялик мураббий тайинлангани? Хосе Венансио Лопесни жуда яхши биламиз. Бу мутахассис билан жамоангиз жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок эта олади», — дея Санти Денианинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.