Дэвид Бекҳэмнинг фикрича, «Манчестер Юнайтед»га янги хўжайин керак.
«Мен «МЮ» мухлисиман ва одатда клубдаги вазият ҳақида кескин гапираман. Бу ҳолат бир неча йилдан бери давом этмоқда.
Мен барқарор «Юнайтед»да ўсганман. Бизда бир мураббий бор эди — Алекс Фергюсон. Ва ягона хўжайин ҳам. «МЮ» ҳар доим дунёнинг энг катта клубларидан бири бўлиб қолади.
Мухлислар, футболчилар, мураббийлар учун аввалги даражага қайтишимиз керак. Ҳозир барқарорлик йўқ. Мен асосий эътибор жамоанинг майдондаги ўйинига қаратилишини истардим.
Клубга уни керакли жойга қайтарадиган раҳбар эгалик қилишини истайман. Олдинги хўжайинлар яхши ишлашмади, демоқчи эмасман, чунки биз майдонда катта муваффақиятларга эришдик.
Менимча, энди бошқа бировнинг клубни эгаллаш вақти келди», — деди манкунианликлар собиқ футболчиси CNBC телеканалига берган интервьюсида.