12.10.2023 09:59
4000
Темур Кападзе — Осиё ўйинларидан кейинги чарчоқ ва Испанияга қарши ўйин ҳақида 

Ўзбекистон U-23 бош мураббийи Темур Кападзе Испания U-21га қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«2 кун аввал Осиё ўйинларидан қайтдик. Қисқа фурсатда яна йиғилиб, тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса, эртанги ўйинга тайёр бўламиз. 

Рақиб янги йиғилган. Энди 2та ўйин ўтказибди, шунинг учун улар ҳақида тўлиқ тасаввуримиз йўқ. Қизиқ баҳс бўлади.

Чарчоқ? Ҳа, Хитойда психологик ва жисмоний жиҳатдан анча куч йўқотдик. Лекин футбол — шунақа спорт тури. Фақат мавсум охирида дам олишга вақт бўлади. Бу ўйин борлигини олдиндан билардик. Халқаро бўлим таклиф қилганда, рози бўлганмиз. Шунинг учун чарчоқни баҳона қила олмаймиз. Кучли рақиб билан ўртоқлик ўйинидан яхши тажриба оламиз.

Натижа? Миллий жамоада бўлганингда фақат ғалаба қониқтиради. Рақибда техник жиҳатдан кучли футболчилар йиғилган, аммо ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. 

Эртанги баҳсда, албатта, ротация қиламиз. Ҳамма ўйин амалиёти ва тажриба олади. Испания ҳам шундай қилса керак, чунки биздан кейин Қозоғистонга қарши расмий ўйини бор», — дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Беллашув 13 октябр куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар