12.10.2023 18:56
3463
Теглар
Рўзиқул Бердиев «Нефтчи» аъзоларини ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди, «Локомотив» мураббийи ҳакамни сўккани учун 2 ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

ОКМК — «Сўғдиёна»

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги ОКМК — «Сўғдиёна» учрашуви бўйича ОКМК футбол клубидан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур учрашувнинг 67-дақиқасида ОКМК футболчиси Сардор Раҳмоновга учрашув бош ҳаками томонидан берилган иккинчи сариқ, қизил карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси ҳамда ОКМК футбол клуби мурожаатига асосан Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган деб топилган.

Сардор Раҳмоновга кўрсатилган иккинчи сариқ ва қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан бекор қилинди.

«Насаф» — «Нефтчи»

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги «Насаф» — «Нефтчи» учрашуви якунлангандан сўнг «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев рақиб жамоа аъзоларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва уларга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига

«Машъал» — «Локомотив»

Про лиганинг 20-тури доирасидаги «Машъал» — «Локомотив» учрашувининг биринчи бўлим якунлангандан сўнг «Локомотив» футболчиси O.Зотеев учрашув захира ҳаками шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган. Мазкур ҳолат бўйича «Локомотив» футбол клуби учрашув ҳаками томонидан футболчи О.Зотеев берилган қизил карточка бўйича ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўралган.

Қўмита йиғилишида учрашув захира ҳаками Фирдавс Норсафаров ва футболчи Олег Зотеевнинг кўрсатмалари тингланди, шунингдек таклиф этилган мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ берилган қизил карточкани бекор қилиш учун етарлича асослар топилмади.

Шунингдек, учрашувининг 59-дақиқасида «Локомотив» клуби мураббийи Андрей Микляев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Андрей Микляевга (Локомотив) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар