«МЮ» икки ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи, Марсияль борасида иккиланиш бор
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Антони Марсияль билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик борасида иккиланяпти.
ESPN хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳали 27 ёшли футболчи билан нима қилиш борасида бир қарорга келмаган. Бу мавсумда француз барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.
Манкунианликлар Марсиялнинг ушбу мавсум якунига етадиган шартномасини узайтиришни фаоллаштириш бўйича қарорни кейинга қолдирмоқчи. Кўп нарса Антонининг олдиндаги ўйинларига боғлиқ.
Шу билан бирга, «МЮ» ҳимоячилар Аарон Ван-Биссака ва Виктор Линделёфнинг амалдаги шартномасини бир йилга узайтириш имкониятини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Клуб иккала ўйинчи билан ҳам янги узоқ муддатли келишувларни муҳокама қилиш ниятида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар