Жоау Канселу мухлисларнинг дастхат сўрашидан норози.
Аввалроқ «Барселона» ҳимоячиси клубнинг машғулот майдони яқинида ундан дастхат сўраган мухлисни қўполлик билан рад этгани учун танқид қилинганди.
«Изоҳларда ёзилган бемаъни гапларни ҳисобга олиб, бир неча нарсаларни айтмоқчиман.
Биринчидан, булар мухлислар эмас, балки ҳар куни қизим билан боғда сайр қилсам ёки севгилим билан кечки овқатга борсам, машғулот майдони ташқарисида мени кутиб турадиган 20 ёшли «болалар».
Иккинчидан, улар стикерлар ёки дастхатли либосларни сўрашади ва кейин уларни сотишади. Бу ҳар куни бир хил одамлар томонидан такрорланади. Шахсий чегарани ҳурмат қилиш нимани англатишини билмайдиган одамлар бор.
Танқид қилувчиларга мурожаатим: изоҳ ёзишдан олдин ишнинг ҳақиқий ҳолатини билиб олишга ҳаракат қилинг. Чунки чин мухлислар ҳар доим ҳурмат кўрсатишади», — деб ёзади португалиялик футболчи «инстаграм»да.