11.10.2023 21:43
1480
Теглар
«Лутон Таун» Таунсенд билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Англия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Андрос Таунсенд яна Премьер-лигада фаолият олиб боради.

АПЛ дебютанти саналмиш «Лутон Таун» клуби 32 ёшли англиялик футболчи билан январ ойига қадар мўлжалланган қисқа муддатли шартнома имзоланганини эълон қилди.

Таунсенд 2022 йилнинг ёзида «Эвертон» билан хайрлашгач, бир йил жамоасиз қолиб кетди ва ҳозирга қадар «Эвертон» клуби ёшлар жамоаси сафида эркин агент сифатида ҳаракат қилиб келаётганди.

Андрос фаолияти давомида «Кристал Пэлас», «Нюкасл», «Тоттенҳэм» сингари клублар шарафини ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар