11.10.2023 19:49
4321
Теглар
Футзал. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Ироқни мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Фарғонада Осиё кубоги саралаш босқич 3-тури доирасида Ироққа қарши паркетга тушди.

Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги қўл остида вакилларимиз Ироқ устидан ғалабага эришди – 3:1.

Маълумот учун, миллий жамоамиз аввалги иккита турда ғалаба қозониб, Осиё кубоги йўлланмасини нақд қилганди.

Футзал. Осиё кубоги саралаш босқичи. 3-тур

Ўзбекистон – Ироқ – 3:1

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 6, 32, Элбек Тўлқинов 36 – Ториқ Зиёд Сулаймон 31.

Ўзбекистон (асосий бешлик): 1. Равшан Элибаев, 3. Машраб Одилов, 4. Иҳтиёр Ропиев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев.

Захира: Ботиров, Жўраев, Раҳматов, Тўлқинов, Солиҳов, Элмуродов, Аҳметзянов, Раҳматуллаев.

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар