Футболчилик фаолиятини якунлаганига 4 ой бўлган Бурак Йилмаз «Бешиктош» бош мураббийига айланди
Бурак Йилмаз «Бешиктош»ни бошқаради.
Туркия миллий жамоасининг 38 ёшли собиқ ҳужумчиси Шенол Гюнеш истеъфога чиқарилганидан сўнг бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бурак фаолиятини якунлаганидан 4 ой ўтиб, Истанбул клубини бошқарадиган бўлди. Собиқ футболчи «Бешиктош» мураббийлар штабида ишлаб келаётганди.
Йилмаз миллий жамоаси тарихида энг кўп гол урган иккинчи футболчи саналади. Туркия сафида 77та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи 31та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар