Уэйн Руни «Ди Си Юнайтед»ни тарк этди. У Англия клубини бошқаришга яқин
Уэйн Руни АҚШ клуби билан амалдаги келишувни ўзаро бекор қилган.
37 ёшли англиялик мутахассис тез орада Англия клубида иш бошлаши кутилмоқда. «Бирмингҳем» клуби раҳбарияти Руни билан шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган.
BBC хабарига кўра, Руни мураббийлар штабига Эшли Коул ва Жон Оши сингари мутахассисларни таклиф қилган. Коул ва Оши Уэйннинг миллий жамоа ва клубдаги собиқ жамоадоши саналади.
Маълумот учун, Руни «Ди Си Юнайтед» клубини 2022 йилнинг июл ойидан буён бошқариб келаётганди. Вашингтон жамоаси МЛСда 9-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар