«Ман Сити» сўнгги 4 ўйиннинг 3тасида мағлуб бўлди. Бундай ҳолат 5,5 йил аввал рўй берганди
Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» сўнгги 4 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди.
«Шаҳарликлар» 7 октябр куни АПЛ 8-тури доирасида «Арсенал»га қарши кечган баҳсда (0:1) имкониятни бой берди.
Жамоа бунгача Лига кубогида «Нюкасл» билан учрашувда (0:1) ва «Вулверҳэмптон» билан баҳсда (1:2) мағлуб бўлган бўлса, «Лейпциг» устидан (3:1) ғалаба қозонган эди.
«Сити» сўнгги бор 2018 йилнинг апрел ойида 4 ўйиннинг 3тасида мағлуб бўлган эди.
«Манчестер Сити» кейинги учрашувни 21 октябрда «Брайтон»га қарши ўтказади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар