09.10.2023 03:01
4608
Теглар
Ламин Ямал Ла Лигада навбатдаги рекордни ўрнатди

«Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямал «Гранада»га қарши учрашувда (2:2) Ла Лига рекордини ўрнатди.

«Барселона» яримҳимоячиси 1-бўлим якунида рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартирди. Бу орқали у Ла Лигада гол муаллифига айланган энг ёш ўйинчи бўлди – 16 ёш, 84 кун.

 Ламин бу борада рекордчи саналган Фабрис Олинганинг рекордини (16 ёш, 98 кунлик) янгилади. Олинга 2012 йил «Малага»нинг «Селта»га қарши ўйинида гол муаллифига айланганди.

Аввалроқ, Ламин Ла Лигада ҳам асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар