Ҳангжоудан рекорд натижа билан қайтган спортчилар муносиб кутиб олинди
Сўнгги 15 кун давомида ўтказилган Осиё Ўйинлари ниҳоясига етиб, Ўзбекистон делегацияси бугун, 9 октябр куни юртимизга қайтди.
Спортчиларимиз ва делегация аъзолари Тошкентда тантанали кутиб олинди. Маросимдан кейин спортчилар махсус автобусларда Тошкент кўчалари бўйлаб сайр қилишди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – спорт бўйича Осиёнигг энг кучли мамлакатлари бешлигидан ўрин олди. Вакилларимиз медаллар сони ва сифати бўйича ҳам Осиё Ўйинлари тарихидаги рекорд натижасини янгилади – жами 71та медал, шундан 22таси олтин. Спортчиларга пул мукофотлари ваъда қилинган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар