«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 8-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши ўйинда (2:1) ғалаба келтирган яримҳимоячи Скотт Мактоминейни эътироф этди.
Шотландиялик футболчи 87-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 90+3 ва 90+7-дақиқада голлар уриб, 0:1 ҳисобини 2:1га айлантирди.
«Биз Скоттни ўйинга энергия ва ижодкорлик бериши учун ташладик. Бундай якун учун бироз ёки кўпроқ омад керак бўлади. Бизга омад кулиб боқди.
Скотт ўйинга тўғри муносабат билан, кучга тўла кириб келди. У гол уришга шунчалик аҳд қилган эдики, омад ҳам келди. У — «Манчестер Юнайтед» футболчиси. У доимо жамоа либоси ва клуб учун курашади. У жонини беришга тайёр.
Ҳар бир ўйинчи шундай муносабатда бўлиши керак. Клубда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш керак. Сўнгги бир неча ҳафта ичида биз ҳар доим ҳам буни кўрмаяпмиз», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.