Пул яна ўз сўзини айтди. Саудия 2034 йилги ЖЧга мезбонлик қилиши аниқ — Daily Mail
2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш эҳтимоли энг юқори бўлган жой Саудия Арабистонидир.
Daily Mail яқин манбаларига таяниб, аслида ФИФА аллақачон Яқин Шарқ давлати фойдасига танлов қилганини ёзмоқда.
«2034 йилги мундиални Саудия Арабистонида ўтказиш — нафақат эҳтимол, балки амалда ҳал қилинган масала.
Яна пул ўз сўзини айтди, бу мезбонлик ФИФАга миллиардлаб даромад келтиради», — дейди вазиятдан хабардор одамлар нашрга.
Қайд этилишича, бу ҳолат турнир учун курашаётган Австралия вакилларини асабийлаштирмоқда. Саудия Арабистони Осиёда 47 овознинг кўпчилигини, Африкада эса барча 54 овозни қўлга киритиши кутилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар