09.10.2023 02:23
3026
Теглар
Хайр Ҳангжоу, салом Аичи-Нагоя! Осиё Ўйинлари-2022 ёпилиш маросимидан фотогалерея

8 октябр оқшомида Хитойда Ҳангжоу-2022 XIX ёзги Осиё Ўйинларининг ёпилиш маросими ўтказилди.

Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида сўнгги 15 кун давомида ўтказилган Осиё Ўйинлари 8 октябрда ниҳоясига етди. Қитъанинг 45 мамлакатидан 12 мингдан ортиқ спортчилар қатнашган баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон – Осиёнинг спорт бўйича энг кучли мамлакатлари бешлигидан ўрин олди. Вакилларимиз медаллар сони ва сифати бўйича ҳам Осиё Ўйинлари тарихидаги рекорд натижасини янгилади – жами 71та медал, шундан 22таси олтин ва умумжамоа ҳисобида 5-ўрин.

Мезбон Хитой кутилганидек юксак натижа қайд этиб, 201та олтин, 111та кумуш, 71та бронза – жами 383та медал билан мутлақ тенгсиз эканини кўрсатди.

Медаллар жамғармаси: Осиё Ўйинлари-2022 (топ-20)

Қайд этиш жоиз, ёпилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Маросимда Осиё Олимпия кенгаши байроғи келгуси Осиё Ўйинларининг мезбони Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрига топширилди.

Ёпилиш маросимидан фотожамланмани томоша қилинг:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар