Corriere dello Sport: «Рома» «Кальяри»га мағлуб бўлса, Моуриньо истеъфога чиқарилади
«Рома» раҳбарияти А Сериядаги қониқарсиз натижалар сабабли клуб бош мураббийи Жозе Моуриньони истеъфога чиқариши эҳтимоли ошмоқда.
Corriere dello Sport хабарига кўра, Рим клуби бугун, 8 октябрда А Серия аутсайдери «Кальяри»га қарши баҳсда мағлубиятга учраса, Моуриньони истеъфога чиқаради.
Қайд этилишича, «Рома» хўжайини Дэн Фридкин аллақачон португалиялик 60 ёшли мутахассис ўрнига янги мураббий топиб қўйган. «Бўрилар» Ҳанс-Дитер Фликни таклиф этмоқчи. Германия миллий жамоасидан истеъфога чиққан немис мураббийи ҳозирча ишсиз саналади.
Маълумот учун, «Кальяри» - «Рома» учрашуви бугун соат 21:00да бошланади. Элдор Шомуродов тўп сураётган «Кальяри» 2 очко билан сўнгги 20-ўринда бормоқда, «Рома» эса 8 очко билан 13-поғонадан ўрин олган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар