Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Осиё Ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди.
-74 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда туркманистонлик Перман Хоммадовдан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, Абдураҳмоновнинг ҳисобида 2014 ва 2018 йилги Осиё ўйинларининг олтин медаллари бор.
Маълумот учун, 74 кг вазн тоифасидаги Бекзод Абдураҳмонов нимчорак финал босқичида Баҳрайн вакили Магомедрасул Аслуев билан тўқнаш келди. Беллашув 2:0 ҳисобида ҳамюртимиз фойдасига якунланди. Чоракфиналда эса Абдураҳмонов қозоғистонлик Дархан Ессенгалини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Финал йўлланмаси учун курашда эса ҳамюртимиз япониялик Кирин Киношитага 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, Бекзод Абдураҳмонов ҳам бронза учун курашга етиб келганди.