Ҳангжоу-2022. Бадиий гимнастикачилар жамоавий йўналишда – Осиё Ўйинлари ғолиби
Бугундан беллашувларга киришган бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари яккалик дастурида саралаш ва жамоавий йўналиш бўйича финал баҳсларини ўтказишди.
Тахмина Икромова, Вилана Савадян ҳамда Эвелина Аталянсдан иборат жамоамиз 324.8 балл жамғаришга эришди. Қувонарлиси, ушбу натижани ҳеч бир жамоа такрорлай олмади ва ҳамюртларимиз жамоавий дастурда олтин медални қўлга киритишди.
Шунингдек, бугунги чиқишлари орқали Тахмина Икромова ҳамда Эвелина Аталянс яккалик йўналишида кўпкураш дастурида медаллар учун курашиш имконини сақлаб қолишди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар