06.10.2023 21:25
3844
Теглар
Алекс Фергюсоннинг турмуш ўртоғи вафот этди

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг турмуш ўртоғи Кэти Фергюсон вафот этди.

Кэти хоним кеча, 5 октябр куни 84 ёшда Честерда вафот этган. Сэр Алекс Фергюсон рафиқаси билан 1966 йилдан буён бирга яшаб келаётганди.

«Манчестер Юнайтед» клуби Фергюсон оиласидаги йўқотиш муносабати билан собиқ мураббийга таъзия билдирди.

Маълумот учун, Фергюсонлар оиласининг 3 нафар ўғил фарзанди бор – 1968 йилда туғилган Марк, 1972 йилда туғилган эгизаклар – Даррен ва Жейсон. 81 ёшли Сэр Алекснинг ҳозирда 12 нафар невараси ва бир нафар эвараси бор.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Фергюсон «МЮ»дан кетишини эълон қилганида ҳаёти давомида турмуш ўртоғининг ёнида қийин паллаларда бўла олмагани, қолган умрини у билан нафақада ўтказишни исташини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар