Аббосбек Файзуллаев – ЦСКАда ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафида илк марта ойнинг энг яхши ўйинчисига айланди.
Москва клуби мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада 20 ёшли футболчи сентябр ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У овоз бериш якунларига кўра, 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги икки ўринни Фёдор Чалов ва Антон Заболотний қўлга киритган.
Маълумот учун, Файзуллаев жорий мавсум Россия Премьер-лигасида 5 ўйинда битта гол ва ассистга муаллифлик қилган. У ўтган икки турда РПЛ рамзий жамоасидан ўрин олди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар