05.10.2023 02:00
2128
Теглар
Саудия Арабистони – ЖЧ-2034 мезбонлиги учун асосий даъвогар

ФИФА кенгаши йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, ташкилот 2034 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун фақат ОФК ва Океания мамлакатлари мезбонлик аризасини топшириши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирда турнир мезбонлиги учун Саудия Арабистони асосий даъвогар саналади. Осиё футбол конфедерацияси ҳам Саудиянинг мезбонлик таклифини қўллаб-қувватлаган.

Саудия Арабистони Қироллиги расмийлари ҳам мамлакат ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширишини тасдиқлаган. Бу борадаги ишлар аллақачон бошлангани маълум қилинган.

Аввалроқ, ФИФА ЖЧ-2030 3та қитъадаги 6 мамлакатда бўлиб ўтишини маълум қилганди. Унга кўра, очилиш ўйини Уругвайда ўтиши, Аргентина ва Парагвай ҳам дастлабки ўйинини ўз уйида қабул қилиши, қолган ўйинлар эса Испания, Португалия ва Марокашда ўтказлиши маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар