Хави «Барса» бошқарувида 100та ўйин ўтказган 11-мураббийга айланди
4 октябр куни «Барселона» ЕЧЛ 2-тур доирасидаги «Порту»га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳс Хави учун Каталония клуби бошқарувидаги 100-ўйинга айланди. Испаниялик мутахассис «Барселона» тарихида бу кўрсаткичга эришган 11-мураббийга айланди.
43 ёшли мураббий «кўк-анорранглилар» билан 64 ғалаба, 17 дуранг ва 19 мағлубият қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар