05.10.2023 13:30
1547
Гвардиола ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича Фергюсонни ортда қолдирди

Пеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги ғалабалари сони билан Алекс Фергюсонга етиб олди.

ЕЧЛ 2-тури доирасида «Манчестер Сити» «РБ Лейпциг» устидан ғалаба (3:1) қозонди.

Ушбу муваффақиятдан кейин бунгача «Барселона» ва «Бавария»ни бошқарган Гвардиола турнирдаги ғалабалари сонини 103тага етказиб, бу борада Алекс Фергюсонни (190 ўйинда 102 ғалаба) ортда қолдирди. Испаниялик мутахассиснинг 103та ғалабани қўлга киритиши учун 161та ўйин етарли бўлди.

ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича «Реал» устози Карло Анчелотти пешқадамлик қилмоқда – 109 ғалаба. Италиялик мутахассис бу натижага 193 ўйинда эришган.

Шунингдек, ғалабалар сони бўйича топ-5 мураббий рўйхатидан Арсен Венгер (82та ғалаба, 178 ўйин) ва Жозе Моуриньо (77 ғалаба, 145 ўйин) жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар