ФИФА Россия ёшлар жамоаларининг турнирларда иштирок этишига рухсат берди
Халқаро футбол федерацияси Россия ўсмирлар ва ёшлар жамоаларининг ташкилот шафелигидаги мусобақаларда иштирок этишига қўйилган тақиқни бекор қилди.
ФИФА матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли қарор УЕФАнинг худди шундай қадами ортидан қабул қилинган.
26 сентябр куни УЕФА 17 ёшгача футболчилари бўлган Россия жамоаларига ўз мусобақаларида нейтрал байроқ остида ва Россия мадҳияси янграмасдан яна иштирок этишига рухсат берилишини эълон қилганди. ФИФА россиялик ўсмирларнинг қайтиши учун ҳам худди шундай шартларни илгари сурган.
Маълумот учун, 2022 йил 24 февралда Россиянинг Украинага қарши бошланган ҳарбий ҳаракатлар фонида Россиянинг профессионал спортчилари бир қатор йўналишлар бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар