Ҳангжоу-2022. Рустам Ассакалов – Осиё Ўйинларининг уч карра совриндори
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё Ўйинларида совриндор бўлди.
-97 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Қайд этиш жоиз, бунгача Ассакалов ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари бор эди.
Олдинда Актенге Кеунимжаева (-53 кг) ҳамда Лайло Собирова (-57 кг) аёллар кураши дастурида бронза учун гиламга чиқади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар