05.10.2023 18:13
4373
Теглар
Ҳангжоу-2022. Баҳодир Жалолов – Осиё Ўйинлари ғолиби

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Ўйинлари-2022даги иштирокини сўнгги кундаги 3та олтин медал билан якунлади. Олимпиада ва икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ютуқлари рўйхатига Осиё Ўйинлари ғолиблигини ҳам қўшиб қўйди.

Энг оғир вазн тоифасида (+92) юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов финалда қозоғистонлик принципиал рақиби Қамшибек Қўнқабоевга қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик 29 ёшли чармқўлқоп устаси бу жангда ҳам 31 ёшли Қўнқабоев устидан ғалабага эришиб, Ҳангжоу-2022 олтин медалига эга чиқди.

Баҳодир Жалолов чоракфиналда тожикистонлик Муҳаммаджон Аброриддиновни, яримфиналда эса хитойлик Байикевузи Данабиекени 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратишга эришган ва финал йўлланмаси билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиққанди.

Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Хитойдаги турнирда жами 5та медал – 3та олтин ва 2та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойдан (8та медал - 4та олтин) кейинги 2-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар