05.10.2023 10:24
1047
Ҳангжоу-2022: Ассакалов, Кеунимжаева ҳамда Собирова бронза медали учун курашади

Спорт курашлари баҳсларида кечки дастурда гиламга чиқадиган атлетлар номи маълум бўлди. 

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 3 нафар вакили бронза медали учун баҳс олиб боришади. Ҳамюртларимиздан Рустам Ассакалов (-97кг) юнон-рум кураши баҳсларида, Актенге Кеунимжаева (-53 кг) ҳамда Лайло Собирова (-57 кг) аёллар кураши дастурида гиламга чиқишади. Уларнинг бу йўлдаги рақиблари билан танишинг:

-97 кг: Рустам Ассакалов – Ислам Умаев (Қозоғистон) 

-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Пужа (Ҳиндистон) 

-57 кг: Лайло Собирова – Манси (Ҳиндистон).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар