05.10.2023 15:39
1809
Ҳангжоу-2022. Актенге Кеунимжаева – Осиё Ўйинлари совриндори

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаева тарихий ғалабага эришди.

Аёллар кураши бўйича -53 кг вазн тоифасида бронза медали учун курашган Актенге Кеунимжаева ҳиндистонлик рақибини 9:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир совриндорига айланди. 

Актенге ушбу спорт турида Осиё Ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. Шу билан бирга, Актенге Кеунимжаева Осиё Ўйинларида медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик илк аёл курашчига айланди.

Аввалроқ, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов бронза ютиб, фаолиятида учинчи бор Осиё Ўйинларида совриндор бўлганди.

Олдинда Лайло Собирова (-57 кг) аёллар кураши дастурида бронза учун гиламга чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар