05.10.2023 17:20
2277
Теглар
Ҳангжоу-2022. Абдумалик Халоков – Осиё Ўйинлари чемпиони!

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё Ўйинлари-2022даги олтин медаллари сони иккитага етди.

-57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков финалда япониялик Шудаи Харадани катта устунлик билан мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.

23 ёшли чармқўлқоп устаси яримфиналда хитойлик Динг Люни мағлубиятга учратиб, финал билан бирга Париж-2024 Олимпиадасига лицензияни ҳам қўлга киритганди.

Аввалроқ, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова ва эркаклар жамоаси вакили Тўрабек Ҳабибуллаев бронза медалини, Ҳасанбой Дўсматов эса олтин медални қўлга киритганди.

Бугунги яна бир финалда +92 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабоевга қарши рингга кўтарилади. Жанг соат 18:30дан сўнг бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар