04.10.2023 02:49
12533
Теглар
Онана «қовун тушириш»да давом этмоқда. Унинг бу сафарги хатоси Каземиронинг четлатилишига сабаб бўлди

«МЮ» дарвозабони Андре Онана «Галатасарой»га қарши ўйинда (2:3) қўпол хатоларга йўл қўйди.

Камерунлик дарвозабон ҳисоб 2:2 бўлиб турган 77-дақиқада жарима майдони ичидан тўпни рақиб футболчисига узатиб хатога йўл қўйди. Оқибатда, Каземиро яккама-якка вазиятга чиқаётган Дрис Мертенсни йиқитиб, пенальти ва четлатилишга сабаб бўлди. Икарди эса 11 метрлик жарима зарбасидан зарбани хато йўллади. Аммо орадан 3 дақиқа ўтиб, ҳимоядаги қўпол хатодан кейин Икарди Онана дарвозасига осонлик билан ғалаба голини йўллади – 2:3.

;

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ёзги трансфер ойнасида Давид Де Хеа билан эркин агент сифатида хайрлашиб, Эрик тен Ҳагнинг собиқ шогирди Андре Онанани «Интер»дан 55 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар