04.10.2023 21:42
7840
Теглар
Дэвид Бекҳэм «МЮ»дан «Реал»га ўтишни хоҳламаганини айтди

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэм «Реал» клубига ўтиши қандай амалга ошгани ҳақида гапирди.

«2003 йилда Манчестер жамоасини тарк этишни истамагандим. Аммо биз АПЛда яна чемпион бўлганимиздан кейин менга қўнғироқ қилиб, барча масала ҳал бўлгани ва Мадрид клуби билан келишувга эришилгани ҳақида айтишди. Ҳаттоки шу гаплардан кейин ҳам мен бош мураббий (Алекс Фергюсон) билан гаплашишни истагандим, бироқ у мен билан гаплашишни хоҳламаганди. У буни жаҳли чиққани учун эмас, шунчаки таътилгани чиққани ва иш масаласида ҳеч ким уни безовта қилмаслигини тайинлагани учун эди. У клубнинг қарорини маъқуллади ва шу билан «МЮ»да мен учун барчаси тугаганди», - дейди Бекҳэм.

Маълумот учун, Бекҳэм 2003 йил «Манчестер Юнайтед»дан 37,5 млн евро эвазига «Реал»га ўтганди. Дэвид «Реал» сафида 124 ўйинда майдонга тушиб, 2007 йил жамоа билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар