Ҳангжоу-2022. Жалгасбай Бердимуратов финалда, яна 3 нафар полвонимиз бронза медали учун курашади
Бугун, 4 октябрда юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланди.
«Классик» кураш усталари ўртасида бугунги саралаш баҳслари якунига етди. Қувонарлиси, унда Жаслгасбай Бердимуратов -87 кг вазн тоифасининг финал йўлланмасига эга бўлди. Ҳамюртимиз яримфиналда япониялик Масато Суми устидан ғалаба қозонди.
Яримфиналда имкониятни бой берган Илҳомжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) бронза медали учун, шунингдек, чоракфиналда мағлубиятга учраган Дилшод Омонгелдиев (-77 кг) эса учинчи ўрин учун ўтиш босқичида баҳс олиб борадиган бўлишди. Бердимуратовнинг финалдаги рақиби эронлик Носир Ализода бўлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар