Ҳангжоу-2022. Ҳасанбой Дўсматов япониялик боксчини мағлуб этиб, финалга йўлланма олди
Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинлари-2022даги ғалабали юришини давом эттирмоқда.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз яримфинал жангида япониялик Томоя Тсубоига қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришган ҳолда финал йўлланмасини қўлга киритди.
Дўсматов чоракфиналда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборганди.
Аввалроқ, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова бронза медалини қўлга киритиб, боксчиларимизнинг турнирдаги дастлабки медалига эга чиққан бўлса, Абдумалик Халоков яримфиналга,, Баҳодир Жалолов эса финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар