Ҳангжоу-2022. 17 ёшли Шарифа Давронова – Осиё Ўйинлари чемпиони
Осиё Ўйинлари-2022 турнирида ўзбекистонлик спортчилар бугун, 4 октябр ҳисобидан иккинчи олтин медалга эга чиқишди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди. 17 ёшли спортчимиз қайд этган 14.09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмади ва Давронова Осиё Ўйинлари чемпионлигига эришди.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Осиё Ўйинлари-2022даги жами медаллари сони 53тага, олтин медаллари сони эса 16тага етиб, жамоамиз жадвалда 5-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар