Роналду «Истиқлол» билан ўйиндан кейин: «ОЧЛда илк голимни киритганимдан бахтиёрман»
Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Ан-Наср» - «Истиқлол» (3:1) ўйинидан кейин фикрларини билдирди.
Саудия клуби Тожикистон клубини қабул қилиб, 1-таймдан кейин мағлуб бўлаётганди, аммо Роналдунинг 66-дақиқадаги голидан кейин вазият ўзгарди ва якунда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Шу куни португалиялик форвард ОЧЛдаги илк голини киритди.
«Жамоамиздан яхши ўйин ва ғалаба! Осиё Чемпионлар лигасида илк голимни киритганимдан бахтиёрман. Ғалабали юришни давом эттирамиз!», - дея ёзади Роналду ўйиндан кейин.
Ар-Риёд жамоаси 2 ғалабадан кейин 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар