03.10.2023 23:20
6173
Теглар
ОЧЛ. «Ал-Ҳилол» Эронда йирик ғалабага эришиб, «Навбаҳор»га етиб олди

Осиё Чемпионлар лигаси D гуруҳи 2-тури доирасидаги иккинчи ўйинда «Ал-Ҳилол» Эронда меҳмон бўлди.

«Озоди» cтадионида ўтган баҳсда «Нассажи Мозандарон» клуби Ар-Риёдга йирик ҳисобда мағлуб бўлди – 0:3.

Митрович ҳисобни очган бўлса, Неймар 58-дақиқада клуби сафидаги ва ОЧЛдаги илк голини киритди. Аш-Шаҳри эса 90+3-дақиқада ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Қайд этиш жоиз, Ал-Фараж 38-дақиқада майдондан четлатилгач, саудияликлар бир киши кам бўлиб тўп суришди.

Шу тариқа, «Ал-Ҳилол» 4 очко ва +3 тўплар нисбати билан «Навбаҳор»га етиб олди ва икки жамоа гуруҳда қўшҳокимлик қилишмоқда. Эрон клубида 3 очко, Ҳиндистон клубида эса очко йўқ.

ОЧЛ. 2-тур. 3 октябр

Нассажи Мозандарон (Эрон) – Ал-Ҳилол (С.Арабистони) – 0:3

Голлар: Митрович 18, Неймар 58, Аш-Шаҳри 90.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар