Ҳангжоу-2022. Сафина Садуллаева – Осиё Ўйинлари чемпиони, Светлана Радзивилда кумуш медал!
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сафина Садуллаева ҳамда Светлана Радзивил баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб боришди.
Қувонарлиси, олтин ва кумуш медаллар ҳар икки юртдошимизга насиб этди. Садуллаева олтин, Радзивил эса кумуш медал соҳибига айланди. Кучли учликни қозоғистонлик Надежда Дубовитская якунлаб берди.
Эътиборлиси, ғолиб ва совриндорлар бир хил 1.86 метр натижа қайд этишган. Шоҳсупдаги ўринлар уринишлар сонига қараб тақсимланди.
Маълумот учун, Светлана Радзивил 3 карра Осиё Ўйинлари ғолибаси саналади. У Гуанчжоу-2010, Инчеон-2014 ва Жакарта-2018 Осиё Ўйинларида олтин медалга эга чиққанди. Унга олтин медаллар тақдим этган натижаси ва турнирдаги шахсий рекорди 1.96 метр натижаси ҳисобланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар