Ҳангжоу-2022. Ҳасанбой Дўсматов яримфиналга йўлланма олди
Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ғалабали юришини давом эттирмоқда.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз чоракфиналда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборди. Ушбу натижа орқали Дўсматов мусобақа медалини нақд қилди. Энди у финал учун япониялик Томоя Тсубоига қарши жанг қилади. Жанг 4 октябр куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова бронза медалини қўлга киритиб, боксчиларимизнинг турнирдаги дастлабки медалига эга чиққанди.
Маълумот учун, 30 сентябр куни Баҳодир Жалолов ҳам яримфинал йўлланмасини қўлга киритганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар