02.10.2023 22:23
2897
Теглар
Эрон ва Саудия клублари ўртасида яна можаро. «Ал-Иттиҳод» ҳайкал туфайли «Сепоҳон»га қарши майдонга тушишдан бош тортди

Эрон – Саудия Арабистони клублари ўртасида яна можаро авж олмоқда. 

С гуруҳидаги «Сепоҳон» - «Ал-Иттиҳод» ўйини ўтиши керак бўлган Исфахон шаҳридаги «Нақши жаҳон» ўйингоҳида марҳум генерал Қосим Сулаймонининг бюсти қўйилгани сабабли араб клуби майдонга тушишдан бош тортди. Форслар эса меҳмон жамоанинг ҳайкални олиб ташлаш талабини бажармади. Сулаймони Эронда қаҳрамон саналади, Саудияда эса бир қатор ҳарбий жиноятларда алоқадор деб ҳисобланади.

Эрондаги ўйин расман қолдирилади. Ар-Риёд клуби стадиондан чиқиб кетишга қарор қилган. Стадионда эса қарийб 60 минг исфахонлик мухлислар мана шундай муҳитни яратган.

 

 

ОФК «Сепоҳон» ва «Ал-Иттиҳод» ўйини кутилмаган ҳолатлар сабабли бекор қилинганини эълон қилди. Ташкилот ўйин масаласи тегишли қўмитага оширилганини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар