02.10.2023 09:15
1390
Теглар
Ҳангжоу-2022. Шаҳриёр Маҳкамов ва Владлен Денисов – кумуш медаллари соҳиби

Осиё Ўйинларининг 2 октябр кунги баҳсларини вакилларимиз кумуш медаллари билан бошлашди.

Кун байдарка ва каноэчиларнинг иштироки билан бошланди. Биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ҳамюртимиз Шахриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва делегациямизга кумуш медални тақдим қилди.

Байдарка ва каноэ баҳсларининг иккинчи стартида ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медал ёзилди. 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов делегациямизга яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Шу тариқа, делегациямизнинг турнирдаги кумуш медаллари яна 2тага кўпайиб, 14тага етди. Жами медаллар сони эса 42тани ташкил этмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар