02.10.2023 21:13
1863
Теглар
«Ҳали умид бор» — Санжар Турсунов кетма-кет мағлубиятдан кейин ОКМКнинг гуруҳдан чиқиш имконияти ҳақида

ОКМК жамоаси сардори Санжар Турсунов ОЧЛ 2-тури доирасида «Эйр Форс»га қарши баҳсдан (1:2) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кўриб турганингиздек, ҳисоб уларнинг фойдасига ҳал бўлди. Бу биз учун қониқарли эмас.

Кейинги турлар ҳақида? Умид ҳар доим бўлади. Олдинда 4та ўйин бор. Ҳар доимгидек Ўзбекистон чемпионатида ҳам, ОЧЛда ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз», — дейди «кончилар» аъзоси.

Маълумот учун, Олмалиқдаги ўйинда Турсунов 48-дақиқада кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Клуб кетма-кет икки мағлубиятдан кейин С гуруҳида очкосиз сўнгги 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар