Про лига. Бикмаев «Локомотив»га «Шўртан» устидан ғалаба келтирди, «Юниред» Наманганда 8 дақиқа ичида 3та гол ўтказиб мағлуб бўлди
Про лига 21-тури доирасидан ўрин олган бугунги икки ўйин якунига етди.
Пешқадам «Локомотив» Марат Бикмаевнинг 86-дақиқадаги голи эвазига «Шўртан» устидан ғалабага эришди.
«Юниред» эса Наманганда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, 8 дақиқа ичида 3та гол ўтказиб юборди ва «Навбаҳор-Фарм»га ютқазди – 2:3. Мезбонлар икки голни пенальтидан киритишди.
Шу тариқа, «Локо» 42 очко билан 2-ўриндаги «Динамо» (37) билан орадаги фарқни 5 очкога етказди.
Про лига. 19-тур
НАВБАҲОР-ФАРМ – ЮНИРEД – 3:2
Голлар: Асомиддин Маматов, 4 (0:1), Амиржон Сафаров, 12 (0:2), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 17 пенальти (1:2), Шерзод Ғуломжонов, 23 (2:2), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 25 пенальти (3:2)
ЛОКОМОТИВ – ШЎРТАН – 1:0
Гол: Марат Бикмаев, 86 (1:0).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар