Осиё Ўйинлари-2022 аёллар футболи дастурида Ўзбекистон аёллар жамоаси финал учун майдонга тушадиган бўлди.
Чоракфинал баҳсида вакилларимиз Хитой Тайпейи жамоасини турнирдан чиқариб юборишди. 120 дақиқа давом этган ўйиннинг 52-дақиқасида Диёр Ҳабибуллаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Су Ю Ксуан фарқни тенглаштирди. Ўйин қўшимча бўлимларга кўчгач, Умида Зоирова 101-дақиқадаги голи эвазига Ўзбекистон аёллар жамоасига яримфинал йўлланмасини тақдим этди – 2:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар жамоаси яримфинал баҳсида Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўйнайди. Финал йўлланмаси учун ўйинлар 3 октябр куни ўтказилади.
Осиё Ўйинлари. 1/4 финал.
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи 2:1
Голлар: Диёра Хабибуллаева 52ʼ Умида Зоирова 101 – Су Ю-Ксуан 86.