30.09.2023 07:02
1578
Теглар
Лисандро жароҳати сабаб 2-3 ой ўйнамайди. У сафдан чиққан «МЮ»нинг 5-ҳимоячиси бўлди

«Манчестер Юнайтед»да жароҳатлар эпидемияси давом этмоқда.

«Ман Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес узоқ муддатга сафдан чиқди. Клуб хабарига кўра, аргентиналик футболчи апрел ойида тўпиғидан олган жароҳатини янада жиддийлаштирган.

Лисандро 3 сентябр куни «Арсенал»га қарши баҳсда (1:3) жароҳат олганди. Аммо у «Брайтон» (1:3) ва «Бавария»га қарши ўйинларда (3:4) асосий таркибга киритилганди.

BBC хабарига кўра, футболчи камида 2-3 ой майдонга туша олмайди.

Бунгача, «МЮ» ҳимоячиларидан Люк Шоу ва Аарон Уан-Биссака қарийб қишгача сафдан чиққан бўлса, Тайрелл Маласия октябр ойига қадар, Серхио Регилон эса ФИФА кунлари якунига – 21 октябргача сафдан чиққани маълум қилинганди. Энди жамоада чап қанот ҳимоячиси қолмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар