30.09.2023 18:58
3389
Теглар
Ҳангжоу-2022. Баҳодир Жалолов дастлабки жангида ғалаба қозониб, яримфиналга чиқди

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси етакчиси Баҳодир Жалолов турнирни ғалаба билан бошлади.

+92 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони саналмиш Баҳодир Жалолов дастлабки жангини чоракфинал доирасида тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновга қарши ўтказиб, катта қийинчиликсиз ғалабага эришди. Баҳодирнинг кучли зарбаларидан кейин ҳакам 2-раундда баҳсни тўхтатди ва ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар жамоасида ҳозирча иккита йўқотиш мавжуд. -71 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва -92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов чоракфиналда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар